Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дилшод Аҳатов Ҳиндистон давлат вазири билан музокара ўтказди
18:15 / 2020-07-31

Суҳбат чоғида фармацевтика ва кимё соҳаларида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Ўзбекистоннинг Деҳлидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов Ҳиндистон Кема ташувлари вазирлиги ҳамда Кимёвий маҳсулотлар ва ўғитлар вазирлиги давлат вазири Мансух Мандави билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Ҳиндистон томонига пандемия оқибатларига қарши курашиш доирасида Ўзбекистонга кўрсатилган тиббий дори-дармон кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирилди.

Мансух Мандави халқларимиз ўртасидаги тарихий яқинлик ва мустаҳкам дўстлик, шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари даражасида ўрнатилган юқори даражадаги алоқалар ўзаро муносабатларни мутлақо янги босқичга олиб чиққанини таъкидлади.

У 2018 йил февраль ойида Ўзбекистонга ташрифини мамнуният билан ёдга олди. Эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг Ҳиндистоннинг фармацевтика ва кимё саноати раҳбарларидан иборат делегация таркибида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди.

Суҳбат чоғида фармацевтика ва кимё соҳаларида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат вазири ҳинд компанияларининг Ўзбекистонга қизиқиши тобора ортиб бораётганини, бу мамлакатимизда ишончли сармоявий муҳит яратилганидан далолат беришини билдирди. Мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция муҳити, қулай географик жойлашув ва бой ресурслар, шунингдек, МДҲнинг улкан бозори ҳинд компаниялари учун истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга рағбат уйғотаётгани қайд этилди.

Учрашувда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.