Дилноз Мурзатаева жаҳон кубоги шоҳсупасида
Сан-Сальвадорнинг Эл-Сальвадор шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи ўтказилмоқда.
Қувонарлиси, ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилноз Мурзатаева ярим финал баҳсида ҳамюртимиз Бибимарям Сапаровани, финалда Пуэрто-риколик спортчи Воллер Дел Валлэ Аланисни йирик ҳисобда мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, қиличбозимиз Бибимарям Сапарова учинчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА