Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дилмурод «Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» халқаро танлови ғолиби
18:51 / 2021-05-20

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 1-босқич талабаси Дилмурод Дилмуродов «Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» халқаро танловида 14 та мамлакат ичидан сиёсатшунослик йўналишида фахрли 1-ўринга сазовор бўлди.

Қайд этиш лозимки, ушбу танлов Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида 2019 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Дилмурод университет сиёсатшунослик кафедраси профессори, сиёсатшунослик фанлари доктори Эътибор Султанова илмий раҳбарлигида «Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар томонидан таъсис этилган ижтимоий-сиёсий ва инсон ҳуқуқлари соҳаларига тааллуқли рейтинглардаги ўрнини яхшилаш» мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Унинг бир қатор илмий-публицистик мақолалари, тезислари, адабий-бадиий ижод намуналари нафақат Ўзбекистон, балки хорижий, хусусан Индонезия, Украина, Америка давлатларининг оммавий нашрларидан ўрин олган.

Нигора Раҳмонова, ЎзА