French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дилбархон Мамажонова: “Аҳоли юзидаги қувонч, табассум ўзгаришлардан мамнунлигидан далоат беради”
15:26 / 2022-03-25

Депутатларнинг ўз сайлов округларида сайловчилар билан тизимли мулоқоти элу юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшашга ўргатади.

Зеро, халқ вакили доимо эл орасида бўлиши керак. Зиммасидаги масъулият, шараф ҳам аслида халқнинг ишончидадир. Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамажонова ўзи сайланган округда бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда. 

Фарғона вилояти Фарғона туманининг чекка ҳудуди ҳисобланган Шоҳимардон қишлоғидаги мулоқот самимий кечди. Аҳоли анклав ҳудудга қаратилаётган юксак эътибор ҳамда туризмни ривожлантириш борасидаги ишлардан мамнун эканликларини билдиришди. Депутат учрашувда аҳолига янги қабул қилинган қонунлар ҳақида маълумот берди, уларнинг таклифларини эшитди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда мактаб ҳамда оилавий поликлиникадаги шароитлар билан танишилди. 

– Шоҳимардон юртимизнинг жаннатмонанд масканларидан бири, –дейди Д.Мамажонова. – Чегараларнинг очилгани аҳоли ва сайёҳларга катта имконият бўлди. Айниқса, сўнгги йилларда ҳудудда ички туризм янада ривожланди. Ҳозирда Шоҳимардонни аввалги ҳолига қайтариш, керак бўлса йилнинг тўрт фаслида ҳам туристлар оқимини таъминлаш учун катта ишлар олиб борилмоқда. Илгари маҳаллий аҳоли билан гаплашсангиз шароитдан кўп нолир эди, бугун эса юзларида қувонч, табассум билан қаршилашди ва охирги йиллардаги ўзгаришлардан хурсанд эканликларини билдирди. Албатта, муаммоларнинг босқичма-босқич ҳал этилаётгани аҳоли турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. 

Учрашувда аҳоли томонидан баъзи камчилик ва муаммолар ўртага ташланланди. Хусусан,  Шоҳимардон ҳамда Ёрдон қишлоғидаги мактабда спорт майдончасини қуриш, тиббий шифохона қошида туғруқ бўлимини очиш, қўшимча иш ўринларини яратиш борасидаги мурожаатлар депутат томонидан назоратга олинди. 

Фарғона туманидаги “Сойбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашувда аҳолининг мурожаатлари тингланди.  Раҳимжон ота Орипов ўзи истиқомат қилаётган Ҳидоят кўчасининг ички йўллари узоқ йиллардан буён асфальт қилинмаётганлиги борасида депутатга юзланди. Саиджон Қаҳҳоров эса Чимён қишлоғи марказини тартибга солиш, Муталибжон Қосимов ичимлик суви масаласида мурожаат қилди. “Очиқ бюджет”  ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштирилаётганлиги ҳақида маълумот берилди. Учрашувда билдирилган мурожаатлар масъул ташкилотлар билан биргаликда ечим топиши қайд этилди. 

“Қўриқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 615 та хонадон бор. Узумчилик, асаларичилик, чорвачилик маҳалланинг ўсиш нуқтасида сифатида белгиланган. Маҳаллада янги иш бошлаган  ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси томонидан ҳудудни янада ривожлантириш чоралари кўрилмоқда, тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. 

Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамажонова улар билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Chimyon muzqaymoq lazzati” оилавий корхонаси фаолияти билан танишди. Айни кунларда тадбиркор Абдухалил Абдуллаев томонидан 500 минг долларлик янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 30 та иш ўрни яратилиб, маҳсулотлар қўшни давлатларга экспорти йўлга қўйилади. 
Шунингдек, учрашувлар чоғида иккинчи гуруҳ ногирони Гулчеҳра Мадвалиева хонадонида бўлиниб, унинг холидан хабар олинди. 

М. Сулаймонов, М. Қодиров (сурат) ЎзА