Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диктант танлови ўтказилди
19:30 / 2025-10-20

21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Мардлик” ва “Она-Ватан” мавзуларидаги диктант танловининг Сирдарё вилояти босқичи Мирзаобод туманидаги сафарбарлик чақирув резерви ҳарбий баталионида бўлиб ўтди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги топшириғи асосида ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, давлат тили борасидаги билимларини мустаҳкамлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилиб, Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Жасорат синфи” ўқувчилари ўртасида ўтказилди.

Унда фаол қатнашган ўқувчилар ўз билимлари, фикрни тўғри баён этиш маҳорати ҳамда имло ва услуб жиҳатидан чиройли ёзишлари билан ажралиб туришди.

Натижаларга кўра, Оқолтин тумани 3-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Моҳира Исмоилжонова, Ширин шаҳри 2-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Ясмина Ўғлонова ҳамда Мирзаобод тумани 3-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Абдуллоҳ Отахоновлар ғолибликни қўлга киритишди.

Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. 

Ғулом Примов, ЎзА мухбири