Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Digital Forum Karakalpakstan – 2024” форуми бўлиб ўтди
12:15 / 2024-04-27

Нукусда Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, IT PARK вa бошқа масъул ташкилотлар иштирокида Оролбўйида биринчи маротаба “Digital Forum Karakalpakstan – 2024” форуми ташкил этилди.

Тадбирда IT, инновация, тадбиркорлик, ўқув марказлари, стартап лойиҳалар вакиллари ва қобилиятли ёшлар жам бўлди. Шу билан бир қаторда, форумда Нукус шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактабларининг 9-10-11-синф ўқувчилари, профессионал таълим масканлари битирувчилари иштирок этди.  

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 9 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшларнинг IT, тадбиркорлик, инновация йўналишларидаги фаоллигини ошириш, шу билан бирга, уларнинг мазкур йўналишлардаги лойиҳа ва стартапларини қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бўйлаб турли тадбирлар, танловлар ўтказилиб келинмоқда.  

Тадбирда Нукус шаҳридаги барча давлат ва нодавлат ўқув юртларининг кўргазмалари ҳам ташкил этилди. Шу билан бир қаторда, форум доирасида тақдимот қилинган маҳсулот ва хизматларни амалиётга татбиқ этиш орқали кўриладиган даромад ҳақида маълумот берилди.  

[gallery-17132]

Форумни ўтказишдан асосий мақсад Қорақалпоғистон Республикасида рақамли технологиялар бўйича фаолият олиб бораётган IT корхоналарининг хизматлари ва маҳсулотларини кенг жамоатчиликка етказиш, янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишдир.

Форумда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев иштирок этди.  

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),

ЎзА мухбирлари