Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“DigiCon6 Asia-2021” фестивалига юбориладиган фильмлар маълум бўлди
16:07 / 2021-08-27

Кинематография агентлиги томонидан бу йилги Японияда ўтказилиши режалаштирилган “DigiCon6 Asia-2021” қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи ўтказилди.

Кинофестиваль учун ёш режиссёрлар Шокир Холиқовнинг “Қиз ва булут”, Феруз Баҳодировнинг “Уй”, Аббос Хуррамовнинг “Handkenchief” ва Иван Харитоновнинг “Гречка” фильмлари танлаб олинди, дея хабар бермоқда Кинематография агентлиги ахборот хизмати.

Юқорида номлари саналган фильмлар  жорий йилнинг ноябрь ойида Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган “DigiCon6 Asia-2021” кинофестивалида иштирок этади.

 

Д.Маматова, ЎзА