Дидье Дрогба ўз госпиталини COVID-19 билан курашга ажратди
Лондоннинг "Челси" клуби собиқ футболчиси, Кот-д'Ивуар фуқароси Дидье Дрогба ўзининг шахсий фондига тегишли госпитали биносини коронавирусга ташҳис қўйиш учун ажратиб берди.
Лондоннинг "Челси" клуби собиқ футболчиси, Кот-д'Ивуар фуқароси Дидье Дрогба ўзининг шахсий фондига тегишли госпитали биносини коронавирусга ташҳис қўйиш учун ажратиб берди. Бу ҳақда машҳур “L'Equipe” нашри хабар тарқатган.
Собиқ юлдуз ҳамда унинг мурабийи Лоран Поку номи билан аталадиган мазкур тиббий муассаса Абижан шаҳрида жойлашган.
"Биз бу хайрияси учун Дрогбадан жуда миннатдормиз. Унинг ҳаракатини ватанпарварлик, деб баҳолаш мумкин", - дея воқеага изоҳ берган шаҳар мэрияси вакиллари.
Сўнгги маълумотларга кўра Африка қитъасининг Кот-д'Ивуар давлатида 533 киши коронавирус билан зарарлангани аниқланган, улардан 4 нафари ҳалок бўлган.