Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХШ асосида клиника очишда тўсиққа учраган тадбиркор муаммоси депутатлар назоратига олинди
18:05 / 2021-03-26

Давлат хусусий шериклиги лойиҳаларининг амалга оширилишини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ёшларга ер ажратишда адолатни таъминлаш, қурилиш соҳасини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг самарали ишлашини таъминлашдаги муаммоларга ечим топиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Д. Ғаниев, Н. Абдувалиев, Б Қодиров, Б. Раҳмоналиев, Н Султоновдан иборат ишчи гуруҳ Навоий вилоятида ўз ишини бошлади.

ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши иштирокида бўлиб ўтган қисқа келишувдан сўнг, гуруҳ аъзолари учга бўлиниб, Кенгаш вакиллари ҳамроҳлигида ҳудудларда ўрганилиши зарур объектларга йўл олди.

Ишчи гуруҳнинг дастлабки манзили давлат хусусий шериклик асосида бунёд этилган Навоий шаҳридаги Беруний номли мактаб бўлди.

Гуруҳ аъзолари 2020 йил февралида ишга туширилган мактаб фаолияти, синф хоналарининг жиҳозланиши, яратилган 50 иш ўринлари, мактабга қабул қилинган 150 ўқувчи учун яратилган шарт-шароитлар билан бир қаторда муаммоли масалаларни ҳам ўрганди.

Мактаб раҳбари Г.Жуманиёзова билан бўлган суҳбатда хусусий мактабларнинг афзаллик томонлари, бу соҳада эътиборни айнан нималарга қаратиш кераклиги тўғрисида бафуржа гаплашилди.

Айниқса, Г.Жуманиёзованинг вундеркенд ўқувчиларни синфдан синфга "сакратиш" зарурати туғилаётгани ҳақидаги фикрлари депутатларни қизиқтириб қўйди.

Ишчи гуруҳ томонидан ДХШ асосида ишга туширишга тайёрланаётган “ANGO MED” хусусий клиникаси билан боғлиқ вазият ўрганилганда, хусусий шерик томонидан 2,4 млрд. сўм инвестиция киритилиши режалаштирилган бўлишига қарамай, томонлар билан битим имзоланиши кечикаётгани ва кредит олишда тўсиқларга учраётгани аниқланди.

Бунинг оқибатида клиника қурилиш жараёнлари тўхтаб қолгани тадбиркорнинг шаштини сўндираётгани айтилди. Тадбиркор муаммоси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва ҳамда Марказий банк мутасаддилари билан телефон орқали мулоқот олиб борилиб, шу жойнинг ўзида қонунчилик палатаси депутатлари Д.Ғаниев, Н.Абдувалиев томонидан қатъий назоратга олинди.

Шунингдек, ёшларга ер ажратиш бўйича Кармана туманидаги «Файз Шоҳрух»,«Нарпай соҳибқирони» фермер хўжаликларида ёшларга ер ажратиш масаласи ўрганилиб, ерлар "табличка"лар билан алоҳида белгилаб берилмагани камчилик сифатида айтилган бўлса, ёшлар таъсисчилигида кооперациялар ташкил этилмагани танқид қилинди.

Мазкур фермер хўжаликларидан ер эгалигини қўлга киритган 20 нафар ёшлар ҳеч қандай муаммолари йўқлигини ва ердан фойдаланишдаги режаларини ишчи гуруҳ аъзолари билан ўртоқлашди.

ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши матбуот хизмати