Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХМ ҳамда my.gov.uz орқали қўшимча 200 та давлат хизматларини кўрсатиш белгиланмоқда
12:10 / 2023-02-07

Президентимизнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси regulation.gov.uz порталига кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада, жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатиладиган сервис хизмати сифатини ошириш борасидаги фаолиятини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан анъанавий тарзда кўрсатиладиган қўшимча 200 та давлат хизматларини ДХМ ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатиш белгиланмоқда.  

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (ногиронлиги бўлган шахслар, оғир беморлар, кексалар ва бошқалар)га миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки вақтинча турган жойига чиқиш орқали, кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатиш, электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда (хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан фуқаро мурожаатини кутмасдан) кўрсатиш белгиланмоқда.  

Лойиҳада шунингдек, 2024 йил 1 январдан пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилиши назарда тутилган.  

 

ЎзА