Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ Ургутда ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйди
18:59 / 2022-01-12

Давлат хавфсизлик хизмати ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 11 январь куни Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний ер сотиш ҳолатининг олди олинди.

Ургут туманидаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари, 1976 йилда туғилган Ж.Қ. фермер хўжалигига тегишли бўлган 50 сотих лалми ер майдонини 1998 йилда туғилган Б.А. орқали маҳаллий фуқарога 65 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу маблағнинг 30 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА