ДХХ самбо жамоасига тенг келадигани топилмади
Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида Ўзбекистон Республикаси "Динамо" жисмоний тарбия спорт жамияти кенгашининг жисмоний тарбия жамоа аъзолари ўртасидаги анъанавий 34-спартакиадада самбо беллашувлари бўлиб ўтди.
Мусобақада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таркибида фаолият олиб бораётган спортчилар 13 та жамоа сафида, 7 та вазн тоифасида беллашди.

Жумладан, мазкур мусобақада Д.Рўзиев (ДХХ), М.Умарбеков (ДХХ ЧҚ), У.Мўминов (ИИВ), А.Аминов (ИИВ), Д.Бобонов (ПДХХ), Ж.Мамадраҳимов (ДХХ) ва А.Юсупов (ДХХ) каби спортчилар ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Спартакиаданинг самбо баҳслари якунига кўра, умумжамоа ҳисобида ДХХ жамоаси биринчи ўринни банд этди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда ПДХХ ва ИИВ жамоаларига насиб этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА