Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ раҳбари ёшларни эшитди
17:18 / 2023-03-28

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи А.Ахмедовнинг навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари Жомбой ва Булунғур туманларида ўтказилди.

Туманлардаги сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида ўтказилган учрашувларда дастлаб бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни бўйича 30 апрель куни ўтказиладиган референдум ва унинг моҳияти ҳақида ёшларга тушунча берди. Янгиланаётган конституцияда акс этган ёшлар ҳаёти, таълим-тарбиясига оид меъёрлар тўғрисида сўз юритилди. Жомбойлик йигит-қизларнинг тадбиркорлик, ишга жойлашиш, банкдан кредит олиш, спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш, китобхонлик ва компьютер саводхонлиги масалалари юзасидан мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир муаммо, масалани ижобий ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланиб, масъуллар бириктирилди. 

Хусусан, туманнинг Ғузор маҳалласида яшовчи Л.Омонов ёшлар учун махсус спорт майдончаси қуриш, Шодлик маҳалласи ёшлар етакчиси Н.Ғаффорова яқинда қуриб фойдаланишга топширилган янги кутубхонага янги бадиий асарлар олиш юзасидан мурожаат қилди. Ушбу масалаларга тез кунларга ечим топилиши маълум қилинди.  

Булунғурлик 250 нафардан ортиқ ёшлар қатнашган учрашувда ҳам йигит-қизларнинг ўнлаб муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларга тезкор ечим топиш чора-тадбирлари белгиланди. Жумладан, вилоятдаги 1126 маҳаллада фаолият кўрсатаётган ёшлар етакчиларини жалб этган ҳолда ДХХ вилоят бошқармаси кубоги учун “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказиш таклифи билдирилди ва бу ташаббус қўллаб-қувватланди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА