Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Қашқадарёда туман ҳокими ўринбосари ва марказий поликлиника бош шифокори ушланди (+видео)
20:14 / 2022-02-09

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унга мазкур туман ҳудудидан 500 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари ҳамда мансабдор танишлари орқали Муборак тумани ҳокимлигининг заҳира ер фондидан 500 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари, жами 1000 гектар ер учун 80 минг АҚШ доллари талаб қилади.

У сўралган пулдан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори мазкур туман тиббиёт бирлашмасига қарашли автомашиналар турар жойидан давлат шерикчилиги асосида пуллик автотураргоҳ ташкил этиш учун ушбу бирлашмадаги таниши орқали 20 сотих ер ажратилишида ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 10 млн. сўм пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oJzlQ8DFX7k" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>