Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Қарийб 361 млн. сўм миқдоридаги қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди
12:09 / 2023-01-08

Валюта қимматликларини қалбакилаштириш ва муомалага киритиш мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигига бўлган таҳдидлардан саналади.

Ўз навбатида Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан бундай таҳдидларга қарши мунтазам равишда кураш олиб борилади.

Хусусан, ДХХ Навоий вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.  

Натижада автомашина юкхонасида 100.000 сўмлик банкнотлардан иборат 221 млн. 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.  

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи 5 нафар шахс ҳам қўлга олинди ҳамда улардан жами 139 млн. 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида умумий қиймати 360 млн. 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА