Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
12:45 / 2022-08-18

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан худудий божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг “Қирғизистон Республикаси – Фарғона водийси – Тошкент – Сирдарё” йўналишида ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида бир нечта фаол тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Фарғона туманида яшовчи, 1975 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида тўхтатилди. 

Автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, Қирғизистон Республикасидан олиб кирилган ва кейинчалик Тошкент шаҳри орқали Сирдарё вилояти ҳудудига олиб бориш режалаштирилган 4.200 дона “Регапен” ва 1.000 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Тошкент шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. шахс бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашина Тошкент шаҳридаги “Шарқ” йўл-патрул хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада автомашинанинг юк хонасидаги метан газ балонининг ичига хуфиёна тарзда яширилган 999 дона “Тропикамид” ва 3356 дона “Регапен” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шу билан бирга, Фарғона вилоятида яшовчи, 1987 й.т. шахс Тошкент вилояти Ўртасарой тумани ҳудудида қўлга олиниб, унинг юк сумкаси кўздан кечирилганда, унда 900 дона “Тропикамид” ва 1.680 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. 

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Бектемир” йўл-патрул хизмати маскани ҳудудида “Ласетти” русумли автомашина текширилди. Унда йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли полиэтилин пакетда 504 дона “Регапен”, 91 дона “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА