Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ДХХ кубоги”га старт берилди
10:15 / 2025-04-10

Бухоро вилоятида спортнинг футбол ва мини футбол тури бўйича ДХХ кубоги мусобақалари бошланди. Мусобақанинг Бухоро шаҳри маҳалла босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда масъул ташкилот ходимлари ва маҳаллалар ёшлари иштирок этди. Тадбирда шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов сўзга чиқиб, барчани бошланаётган мусобақа билан табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан 2021 йилдан бошлаб ёшларни спортга кенг жалб қилиш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни саралаб олиш мақсадида “ДХХ кубоги” учун футбол ва мини футбол бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда. 2021-2023 йиллар давомида ушбу тадбир доирасида вилоят миқёсида 35 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этган. Қувонарлиси, мусобақаларнинг вилоят босқичи ғолиби бўлган маҳалла жамоаларининг маҳалласида замонавий янги типдаги STREET WORKAUT майдончалари қуриб бериш амалиёти жорий қилинди. 

Қуръага кўра, Бухоро шаҳридаги маҳаллалар дастлаб гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳудуд босқичида иштирок этади. Ғолиб жамоалар шаҳар босқичида кураш олиб боради.

Мусобақа уч босқичда 1 – босқич туман-шаҳар саралаш мусобақалари апрель-май ойларида,  2 – босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июнь-июль ойларида, 3 – босқич Республика бўйича финал мусобақалари август ойида бўлиб ўтади. 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини футбол, қизлар эса мини футбол бўйича “ДХХ кубоги”да иштирок этишлари мумкин.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.