Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ДХХ кубоги” ёшларни бирдамликка чорлайди
09:37 / 2025-07-16

Анъанавий спорт мусобақаларидан бирига айланган “ДХХ кубоги” ёшлар ўртасида ҳамжиҳатликни оширишга хизмат қилаётганлиги билан алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мусобақанинг жорий мавсумида Самарқанд вилояти миқёсида 90 минг нафардан ортиқ ёшлар рўйхатдан ўтганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин исботидир.

Маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича ўтказилган “ДХХ кубоги” баҳсларининг финали Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида ўтказилди. Финалда Қўшработ туманининг Шовона маҳалласи ва Иштихон туманининг Қорақишлоқ маҳалласи жамоалари ўзаро куч синашди. Муросасиз курашлар остида ўтган учрашувда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда иштихонлик ёшлар 7:6 ҳисобида ғалаба қозониб, вилоят босқичи ғолиби бўлди ва “ДХХ кубоги”ни қўлга киритди. Мусобақада учинчи ўринни Пайариқ туманининг Ўзбекистон маҳалласи жамоаси эгаллади.

[gallery-24333]

Шунингдек, мини-футбол бўйича “ДХХ кубоги” вилоят босқичининг ўғил болалар баҳсида биринчи ўринни Тойлоқ туманининг Тепақишлоқ маҳалласи жамоаси қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни Нарпай туманининг Тортувли маҳалласи жамоаси, учинчи ўринни эса Пахтачи туманининг Гулобод маҳалласи жамоаси эгаллади.

Мини-футбол бўйича “ДХХ кубоги” қизлар ўртасида Жомбой туманининг “Нафис” жамоасига насиб этди. Ушбу баҳсда иккинчи ўринни Қўшработ туманининг “Тўмарис” жамоаси, учинчи ўринни Пайариқ туманининг “Севинч” жамоалари қўлга киритди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир доирасида спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Тақдирлаш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими А. Бобоев, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Н. Раҳимов иштирок этди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари