Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: Гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
12:08 / 2022-12-25

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида оғир турдаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, “Тошкент-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия 2” русумли автомашина Наманган вилоятининг Поп туманидаги “Шеробод” йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилди.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Андижон шаҳрида вақтинча яшовчи, 1973 й.т. Қирғиз Республикаси фуқаросига тегишли 996 гр. “героин” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.  

Аниқланишича, тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудига ўтказиб берилган ушбу ажал оғусини мазкур шахс Фарғона водийсида сотишни режалаштирган.  

Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан ДХХ Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

ЎзА