Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: фуқарони хорижга ишга юбориш учун 41 200 АҚШ доллари талаб қилган «ҳожатбарор» қўлга олинди
11:19 / 2023-01-15

ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Вилоят иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш учун фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган шахсга нисбатан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Денов туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган М.З. фуқаро Х.О.дан Жанубий Корея давлатида ишлаш ҳуқуқини берувчи «Е-7» визасини олиб бериш эвазига талаб қилган 41 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулнинг 1 200 АҚШ долларини олдиндан олаётганида қўлга олинган.

Ҳозирда М.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА