Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаларининг ғолиблари тақдирланди
13:58 / 2021-06-04

Футбол ва шахмат бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги учун ўтказилган мусобақалар ёшларнинг чинакам спорт байрамига айланди.

Унинг ҳудудий босқичларида маҳаллалардаги уюшмаган кўплаб ўғил-қизлар мазкур спорт турлари бўйича ўзаро баҳслашди. Спорт уларни бирлаштирди, дўстлик, ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланди. Мини футболда Фарғона шаҳар жамоаси вилоят босқичида биринчи ўринни қўлга киритди.

 

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида бўлиб ўтган тадбирда ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи Дилмурод Анаркулов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, Ҳамдўстлик давлатлари чемпионлари кубоги соҳиби Игнатий Нестеров ва футбол бўйича 9 карра Ўзбекистон чемпиони, икки бор Осиёнинг энг яхши ўйинчиси, Осиё кубок эгалари соҳиби Сервер Жепаров ғолиб жамоа ва ёшларга кубок ҳамда совғаларни тантанали топширди.

 

М. Сулаймонов, ЎзА