Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Юнусобод туманидаги «Боғубўстон» ва «Акбаробод» маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида маҳаллабай ўрганишлар доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилган. Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ечим топиш мақсадида турли мутасадди ташкилот вакиллари уйма-уй юриб, фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт тарзини ўзгартириш бўйича камчиликлар аниқланиб, мавжуд муаммолар жойида бартараф этилмоқда.

Мазкур эзгу амал ва хайрли ишга Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳам елкадош. Ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази ходимлари «Боғубўстон» ва «Акбаробод» маҳаллаларига махсус мобил офисда аҳоли мурожаатларига жавоб топдилар. Тўғриси, ҳар бир хонадон дарди ва ташвиши ариди.

Худди шундай, Юнусобод туманида ҳам давлат хизматларини кўрсатиш бўйича аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизими ташкил этилди. Ушбу тизимнинг афзалликлари шундаки, энди ҳар бир маҳаллада тадбиркорлик муҳити билан танишиш ва аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аҳоли вакиллари давлат рўйхатидан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, фуқароларни, айниқса, кам таъминланган оилаларнинг давлат хизматлари билан боғлиқ муаммолари тўлиқ ўрганилди. Натижа эса кўнгилдигидек...

Кўрсатилган сайёр давлат хизматларнинг аксарият қисми кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатида ўтказдилар. Ким болаларини давлат мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйди, ким уй-жой коммунал хўжалик соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланди. Яна биров ипотека кредити асосида уй-жой шароитини яхшилашга қаратилган давлат субсидиясини олиш учун ариза ташлади.
Айтмоқчи маҳаллаларда сайёр давлат хизматлари давом этмоқда. Давлат хизматига эҳтиёжингиз бўлса, албатта, ташриф буюринг.
ЎзА