Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Девона бобо" обод ва кўркам зиёрат масканига айланади
18:41 / 2020-11-14

Наманган вилоятида бугунги кунда уч юзга яқин моддий маданий мерос объектлари бўлиб, улар узоқ минг йиллик мозийдан садо беради.

Шуни қайд этиш керакки, барча зиёратгоҳларнинг ҳолати ҳақида ижобий фикрларни айтиш қийин. Айни шу сабабдан ҳам вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди идоралар томонидан қаровсиз қолган тарихий обидаларга эътибор қаратилмоқда.


Хусусан, Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Уйчи тумани Гумбаз маҳалласидаги “Девона бобо” зиёратгоҳида олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Абдураҳим Девона бобо гумбази ва мақбараси моддий-маданий мерос объекти рўйхтатига киритилган. Мазкур ёдгорлик бундан 35 йилча аввал маърифат пешволари - Зиёвиддин Хўжаев ва Зокиржон Қутбиддинов ташаббуси билан таъмирланган. 1990 йилда масжид қурилди. 


Абдураҳим девона гумбази (халқ тилида "Девона бува мақбараси") маҳалланинг кўрки ҳисобланади. Гумбаз маҳалласидаги 685 хонадонда яшовчи 4 минг 200дан зиёд аҳоли учун муқаддас қадамжодир.

Наманган вилояти ҳокимининг фармойиши асосида “Девона бобо” зиёратгоҳига олдин 214 миллион сўм, 2020 йилда эса 788 миллион сўм, жами 1 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилган ва бугунги кунда улар тўлиқ ўзлаштирилган. 


“Уйчи пардоз” хусусий корхонаси усталари томонидан мақбара асл ҳолати сақланган ҳолда миллий услубда қайта таъмирланмоқда.

Умумий майдони 1,40 сотих жойни эгаллаган ушбу зиёратгоҳга ҳамоҳанг тарзда жоме масжиди қурилиши ҳам давом эттирилмоқда. Б

у жойда бир пайтнинг ўзида 5 минг намозхонгп ибодат қилиш имкони яратилади.

Ўрганиш жараёнида вилоят раҳбари зиёратгоҳда олиб борилаётган қурилиш ишларига тўхталиб, бунёдкорлик саъй-ҳаракатларини жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.


Оқилхон Дадабоев, ЎзА.