“Дэвис кубоги”: Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина терма жамоалари жуфтлик баҳсларида куч синашмоқда
Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби ёпиқ кортларида “Дэвис кубоги”нинг I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина терма жамоалари баҳсида иккинчи кунги учрашувлар бошланди.
Регламентга кўра мазкур терма жамоаларнинг навбатдаги баҳслари жуфтликлар ўртасида бўлиб ўтмоқда. Унда ҳамюртларимиз Сергей Фомин ва Ҳумоюн Султонов дуэти Босния ва Герцеговина терма жамоаси аъзолари Мирза Башич ҳамда Нерман Фатич тандемига қарши куч синашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун яккалик баҳсларда Ҳумоюн Султонов Дамир Жумҳурга қарши, Сергей Фомин эса Мирза Башич билан ўзаро рақобатлашади.



Жавоҳир Тошхўжаев, Алмурод Мамадаминов (сурат), ЎзА