“Дэвис кубоги”: Босния ва Герцеговина кейинги босқичда
Республика олимпия захиралари теннис мактаби ёпиқ кортларида “Дэвис кубоги”нинг I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина терма жамоалари баҳси якунланди.
Мазкур жамоаларнинг тўртинчи учрашувида биринчи рақамли теннисчилар - Ҳумоюн Султонов – Дамир Жумҳур ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган ушбу ўйинда Дамир 6:4, 1:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Босния ва Герцеговина умумий 3:1 ҳисобида зафар қучиб, I Жаҳон гуруҳига йўл олди.
[gallery-21556]
Жавоҳир Тошхўжаев, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА