English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дэвис кубоги”: Биринчи кун омадсиз ўтди
22:42 / 2024-02-02

Тошкентдаги "Ҳумо Арена" мажмуасида теннис бўйича "Дэвис кубоги"нинг I Жаҳон гуруҳи учун саралаш доирасида Ўзбекистон - Польша терма жамоалари ўзаро рақобатлашмоқда.

Бугунги кун яккалик баҳсларида Сергей Фомин дунёнинг саккизинчи ракеткаси Ҳуберт Ҳуркачга 2:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Ҳумоюн Султонов Макс Касниковскига қарши кортга чиқиб, 3:6, 1:6 ҳисобида енгилди.

Шу тариқа, илк тўқнашувдан сўнг Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги ҳисоб 0:2 кўринишини олди.

Мусобақа давом этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА