Фоторепортаж
“Дэвис Кубоги” саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон теннис терма жамоаси АҚШга қарши иккинчи кун ўйинларини ўтказди.
Учинчи баҳсда Санжар Файзиев/Сергей Фомин тандеми Остин Крайчек ва Ражив Рам жуфтлигига қарши ўйин ўтказиб, 2:6, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой берди.
Тўртинчи ўйин доирасида Сергей Фомин – Томми Пол баҳси ўтказилиши лозим эди, бироқ мураббийлар қарорига кўра, 17 ёшли Амир Милушев Денис Кудлага қарши ўйнаб, 4:6, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой берди.
[gallery-10457]
Шу тариқа, Ўзбекистон теннис терма жамоаси "Дэвис Кубоги"нинг бу йилги саралаш баҳсларидаги юришини тўхтатди.
“Дэвис Кубоги” Ўзбекистон — АҚШ - 0:4
3 февраль
1. Сергей Фомин - Маккензи Макдональд - 4:6, 1:6.
2. Ҳумоюн Султонов - Томми Пол 1:6, 6:7.
4 февраль
3. Санжар Файзиев/Сергей Фомин — Остин Крайчек/Ражив Рам 2:6, 4:6.
4. Амир Милушев - Денис Кудла 4:6, 4:6.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА