Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дэвид Хокни картинаси рекорд даражада қиммат сотилди
16:10 / 2020-12-10

Британиялик рассом Дэвид Хокнининг "Каньон Николс" картинаси Phillips аукционида 41 миллион долларга сотилди, бу рассом асари учун рекорд даражада катта нарх бўлди, деб ёзади аукцион уйи твиттерда.

"Дэвида Хокни 1980 йилда чизган машҳур "Каньон Николс" картинаси 41 миллион 67 минг 500 АҚШ долларига сотилди, бу рассом пейзажи учун рекорд даражада катта нарх", – дейилади хабарда.  

Асар дастлаб 35 миллионга нархланган эди.

 Хабарда таъкидланишича, "Каньон Николс" картинаси "Лос-Анжелеснинг энг машҳур пейзажларидан бири ҳисобланади".

Аммо "Каньон Николс" рассомнинг энг қиммат асари эмас. 2018 йилда унинг "Рассом портрети" картинаси Нью-Йоркдаги Christie's аукционида 90,3 миллион долларга баҳоланган. Ушбу сумма ҳозир ҳаёт бўлган рассомлар асарлари орасида рекорд кўрсаткичдир.