Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Deutsche Welle“ нашри нигериялик журналистни «Сўз эркинлиги мукофоти» билан тақдирлади
19:40 / 2021-06-15

Демократик жамиятларда эркинлик айнан нимани англатишини ва уни қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳамиша чуқур ўйлашмиз керак.

Ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва эркинлигини бузишга ҳаққимиз йўқлигини унутмаслигими лозим, дейди Германия канцлери Aнгела Меркел 14 июнь, душанба куни Боннда очилган йиллик Глобал Медиа Форум (ГМФ) иштирокчиларига табрик нутқида. 

Ахборот асрида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маълумотлар алмашиш эркинлиги ўртасидаги мувозанатни топиш осон иш эмас, дея қўшимча қилди Меркел. Бу борада рақамли технологиялар ва ижтимоий тармоқларга бевосита боғлиқ медиа маконининг аҳамитяти муҳим эканини эътироф этди у.

Шунингдек, йирик анжуманда COVID-19 пандемияси даврида журналистларнинг дезинформацияга қарши курашиши ва инсонлар учун тўғри йўлга кўрсатма бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Бу йил 13-маротаба ўтказилаётган ГМФ конференциясида дезинформация ва популизмга қарши кураш ҳамда журналистларнинг шахсий хавфсизлиги муҳокама этилди.

Форум доирасида, "Deutsche Welle“ нашри «Сўз эркинлиги мукофоти» (Freedom of Speech Award)ни навбатдаги совриндорига тақдим этди. Бу йилги соврин эгаси одам савдоси бўйича журналистик суриштирув муаллифи, нигериялик журналист Тобора Овуорига насиб этди.