French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Десант взводи” мусобақасида ғолиблар аниқланди
11:30 / 2021-08-05

Аввал хабар берганимиздек, Шарқий ҳарбий округнинг “Фарғона” дала ўқув майдонида “Мен ғолиб” шиори остида ўтказилаётган армия ўйинларининг “Десант взводи” йўналиши учинчи босқичига старт берилган эди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилишича, уч кун давом этган мусобақада жамоалар ғолиблик учун муросасиз курашдилар.

Узоқ масофага қурол-аслаҳа ва юк билан югуриш, жанговар машиналарни бошқариш ҳамда жанговар машина қуролларидан нишонларни яксон этиш, мерганлик мусобақалари, махсус тўсиқлардан тезкорлик билан ўтиш, харитада кўрсатилган ҳудудни аниқлаб, тезлик билан белгиланган жойга талафотсиз етиб бориш каби бир-биридан мураккаб шартларни бажариш ҳарбий хизматчилардан тўғри қарор қабул қила олиш, аниқлик, куч, ирода ва чидамлиликни талаб этди.

Мусобақада Шарқий ҳарбий округ, Тошкент ҳарбий округи ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти жамоалари алоҳида ажралиб турди.

Ушбу мусобақанинг якуний натижаларига кўра учинчи ўринни Тошкент ҳарбий округ жамоаси, иккинчи ўринни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти жамоаси қўлга киритган бўлса, фахрли биринчи ўринни Шарқий ҳарбий округ жамоаси қўлга киритди.

Ғолибларни тақдирлаш тадбирлари Фарғона гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда бўлиб ўтди. Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони мусобақа иштирокчиларига ўзининг самимий тилакларини билдириб, ғолибларни муносиб тақдирлади.

ЎзА