Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатнинг саховати
12:09 / 2025-08-19

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Алишер Жуманазаровнинг ташаббуси ва ҳомийлигида “Бес саға” овули аҳолиси учун муҳим иш амалга оширилди. Энди ушбу ҳудуддаги 357 та хонадоннинг уй олди томорқа ерларига сув етиб борадиган бўлди.

Аввалроқ депутат Алишер Жуманазаров “Намунали макон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар билан учрашув ўтказган эди. Унда “Бес саға” овули аҳолиси томорқаларни суғориш имконияти етишмаётганини билдириб, ушбу ҳудуддан ўтиб турган канал орқали сув олиб келиш масаласини кўтаришган. Улар замонавий сув насоси ўрнатилиши ва узунлиги 2 километр бўлган янги ариқ қазилиши лозимлигини таъкидлашган.

Масала юзасидан тезкор чора кўрган депутат ўз маблағи ҳисобидан мазкур ишларга ҳомийлик қилди. Экскаватор ёрдамида 2 километрлик масофада янги ариқ қазилиб, замонавий сув насоси барча зарур ускуналари билан бирга ўрнатилди.

Бу янгилик қишлоқ аҳолиси учун катта қулайлик яратди. Энди томорқа ерларини самарали суғориш, кўкаламзорлаштириш ва турли экинлар етиштириш имкони пайдо бўлди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири