Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди
08:32 / 2024-09-21

Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Халқ депутатлари вилоят ҳамда туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш масаласи кўриб чиқилди.

Сиёсий партиялардан Сайлов кодексига мувофиқ “E-saylov” тизими орқали вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган 200 нафар номзоднинг исм-шарифи ўқилди. Ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан номзодлар Сайлов кодексига мос равишда кўрсатилганлиги атрофлича ўрганиб чиқилди.

Муҳокамалардан сўнг вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сиёсий партиялар вакиллари ҳудудий сайлов комиссияси аъзоларининг барча саволларига атрофлича жавоблар берди. 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари