Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар вазирликларнинг ахборотини эшитди
10:50 / 2021-12-18

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталари ҳамкорлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда Президентимизнинг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгилаб берилган тегишли бандларнинг ижроси юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ахбороти эшитилди.

Эшитувда таъкидланганидек, сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 Миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясининг қабул қилиниши ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да барча соҳалар каби атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни ҳамда тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятини барча учун таъминлаш масалалари долзарб масала сифатида киритилган.


Ушбу “Йўл харитаси”нинг ижроси таъминланиши борасида парламент назоратини юритиш эса ўз навбатида белгиланган тадбирларни ўз муддатларида самарали амалга ошириш имконини беради.

Таъкидланганидек, “Йўл харитаси”да Давлат экология қўмитаси 3 та ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 4 та бандга масъул этиб белгиланган бўлиб, улар томонидан мазкур тадбирларни  амалга ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилган. Хусусан, Давлат экология қўмитаси томонидан 52, 54 ва 78 – бандлари ижроси юзасидан ишлаб чиқариш корхоналарида олиб борилган тизимли назорат ишлари натижасида кунига 3500 тоннадан ортиқ ҳамда транспорт воситаларидан 102 тонна ифлослантирувчи моддаларнинг ташланиши олди олинган. Ҳудудларни санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш даражаси 90,0 фоизга етказилган, 24 та чиқинди полигонларининг фаолияти тугатилиб, рекультивация қилинган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 51, 52, 53 ва 78 – бандлари ижроси юзасидан аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига эга бўлиш ҳамда уй-жой соҳасида аҳолининг хуқуқларини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилган. Хусусан, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув объектлари борасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ташкилий-хуқуқий асослари ишлаб чиқилган. Бугунги кунда вазирлик томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда. Ўз таркибида ҳудудий сув таъминоти корхоналарини бирлаштирган “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ташкил этилган.

Аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73 фоизга етказилди. Вазирлик томонидан “Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини 2035 йилгача ривожлантириш концепцияси” лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Белгиланган вазифаларнинг ижроси борасида мазкур давлат органлари томонидан айрим тадбирлар ўз муддатида амалга оширилмагани халқ вакилларининг эътирозларига сабаб бўлди. Депутатлар мазкур масалаларни ўз вақтида самарали бажариш бўйича таклифлар беришди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА