English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқмоқда
17:14 / 2020-01-22

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.


Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

Унда янги шаклланган парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов очиб берди.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 221-моддасига мувофиқ, депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиши ва маъқуллаши керак.

Таъкидланганидек, бундай янги демократик тартиб-таомил том маънода, давлат – халк иродасини ифода этиши, унинг манфаатларига хизмат қилишини намоён этди. Бундай тартиб давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг халқ вакиллари ва жамият ҳамда фуқаролар олдида масъуллигини янада оширади.

Фракциялар раҳбарлари айни пайтда бу ваколат парламент қуйи палатаси учун юксак масъулият эканини алоҳида таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, парламент қуйи палатасида қарор топган янги амалиёт асосида Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталарида, сўнгра сиёсий партиялар фракциялари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилган эди.

Мажлис давом этмоқда.