Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳар бир ҳудудда янги ўзгаришларнинг инсонлар ҳаётига кириб бориши билан бир қаторда аҳолининг яшаш шароитини ўзгартирмоқда. Юртимизда таълимга берилаётган эътибор ҳар бир янгиланиш ва ислоҳотларда ўз аксини топмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Сайёра Имамованинг иштирокида Беруний туманидаги 2 ва 3-сонли техникумларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов, Беруний тумани ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Давронбек Каримов, халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, техникумларнинг ўқитувчилари, ўқувчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталишди.

Маълумки, Мурожаатномада 2026 йилдан бошлаб илғор хорижий таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сони 100 тага етказилиши, дуал таълим асосида ўқиётган 100 минг нафар ўқувчига стипендия тўланиши ҳамда аъло баҳоларга ўқиётганларга оширилган миқдордаги стипендиялар берилиши белгиланган. Таълимнинг назария ва амалиёт билан уйғунлиги, дуал таълим тизимининг жорий этилгани малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.
Депутатлар ушбу таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди. 2-сонли техникумда замонавий ўқув хоналари, автодром ва лабораториялар ташкил этилган. 3-сонли техникумда замонавий ўқув хоналари, автомобиль ҳайдаш, таъмирлаш хоналари ва устахоналар махсус ускуналар билан жихозланган бўлиб, ўқувчилар учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, спорт зали инвентарлар билан таъминланган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 3-сонли техникум ўқувчиси Нурсултон Рустамбоев 2025 йил декабрь ойида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида профессионал таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Профессионаллар” халқаро беллашувида 41 давлат иштирокчиси орасида “Металларга ишлов бериш” компетенцияси бўйича ўтказилган финал босқичида берилган учта амалий топшириқни мукаммал бажарди ва фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, юртимиз нуфузини халқаро майдонда юксалтирди.
Тадбир давомида ўқувчи ёшлар билан самимий мулоқот ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган учрашув Элликқалъа туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ҳам бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда партия фаоллари, техникум педагог-ўқитувчилари, ўқувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатшишди.

Учрашувда Президент Мурожаатномасида мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичи учун белгилаб берилган устувор вазифалар, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, ёшлар сиёсати, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий адолатни таъминлаш ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида кўзда тутилган мақсадлар бўйича атрофлича маълумот берилди. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, тиббий хизматлар сифатини ошириш, замонавий кадрлар тайёрлаш, профилактика ва рақамлаштириш масалалари техникум ўқувчилари учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Депутатлар тумандаги 61-сонли умумтаълим мактабида битирувчиларининг касбий таълим билан қамрови, ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишишди.
Учрашувда таъкидланганидек, касбларни ривожлантириш ва янги меҳнат бозори тизимини яратиш устувор вазифа этиб белгиланган.
Рақамлаштириш ва сунъий интеллект таъсирида касблар мазмуни ўзгариб, янги малакаларга талаб ошаётганлиги, шу боис 9-синфдан бошлаб, ёшлар касбий йўналтирилади ва олий таълимга киришни истамаганлар ёшлар техникумларда касб эгаллайди.
2026 йилдан барча ҳудудларда Илғор касбий маҳорат техникумлари ва “Касблар шаҳарчаси” ташкил этилади. Шунингдек, битирувчилар ва иш берувчиларни боғловчи рақамли экотизим йўлга қўйилади.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири