Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар сайловчиларнинг муаммоларини ўрганмоқда
08:52 / 2025-06-30

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари шу кунларда ўз сайлов округларида бўлиб, аҳолини ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда. Аҳоли вакилларини қийнаётган айрим муаммолар ҳам уларнинг эътиборидан четда қолаётгани йўқ.

Парламент қуйи палатаси депутатлари Э.Аслонова ҳамда М.Баратоваларнинг Когон шаҳридаги “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини “еттилик” тизими ходимлари ва маҳалла аҳолиси вакиллари билан ўтказган учрашувида дастлаб, кейинги пайтда қабул қилинган Фармон ва қарорларнинг мазмун моҳияти, айниқса маҳалла тизимини ривожлантиришга оид ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги самараси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Депутатлар маҳалла “еттилиги” масъуллари билан ўтказилган суҳбат давомида ушбу тизимнинг аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш борасидаги ўрни ҳақида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Депутатлар ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан  танишиб, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқароларга яқиндан кўмаклашиш, уларга имтиёзли банк кредитлари ажратилиши юзасидан бажарилаётган ишлар бўйича тегишли маълумотларни  тақдим этди.

Депутатлар Эмма Аслонова ҳамда Мадина Баратовалар  Когон шаҳридаги 18 –ДМТТда бўлди.

Бундан 50 йил олдин барпо этилган 180 ўринли балалар боғчасида ҳозирги пайтда халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2025 йил 24 февралдаги  “Вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил қўшимча манбалари, республика бюджетидан ажратиладиган бюджет ссудаси ҳамда мақсадли жамғармалар ҳисобидан маблағ йўналтириш тўғрисида”ги ВИИ-7-25-2-0-К/25-сонли Қарори асосида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар давомида ушбу 180 ўринга мўлжалланган ДМТТнинг ошхонаси ҳам таъмирга муҳтожлиги аниқланди. Боғча биносига кираверишдаги йўлакнинг устки қисми ёпилиши лозим. 

Депутатлар томонидан ўз депутатлик ваколати доирасида ўрганиш якунларига кўра МТТлардаги мавжуд камчилик ва нуқсонларни тугатиш, улардаги салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди. Парламент қуйи палатаси депутатлари аҳоли вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар билан учрашди.

Депутатлар “Бухоро минтақавий реставрация маркази” давлат муассасаси томонидан Когон  шаҳридаги Бухоро амири саройида  амалга оширилаётган таъмирлаш-тиклаш ишларини кўздан кечирди. 

Ушбу  саройни  2025-2026 йилларда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан реставрация қилиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги пайтда ушбу йўналишдаги ишлар  изчил амалга оширилмоқда.

Реставраторларнинг маълумот беришича, олиб борилган ўрганишлар давомида сарой ертўласида қадимий ошхона борлиги аниқланган. Ҳозирда асл тарихни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Реставрация  маркази  мутахассислари билан  ўтказилган суҳбат давомида депутатлар томонидан  мутасаддиларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари ҳамда ўрганишлари давом этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.