Депутатлар сайловчилар ҳузурида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Э.Аслонова ва М.Баротовалар Бухоро шаҳрида амалий учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мавжуд бизнесни кенгайтириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ва инвестиция жалб этиш, шунингдек, экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган молиявий ёрдам дастурлари, имтиёзлар ва амалий механизмлар ҳақида маълумотлар берилди. Давлат томонидан тақдим этилаётган кредитлар, субсидиялар, грантлар ҳамда кафолатлаш хизматларидан самарали фойдаланиш тартиби тушунтирилди.


Депутатлар “Lattico” брендли замонавий агрокластер, Когон туманидаги йирик инвестицион лойиҳа – Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси махсус саноат парки фаолияти билан ҳам танишди.

Депутатлар Бухоро туманидаги Ёшлар марказида ҳудуд ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Зариф Комилов, ЎзА