Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар сайловчилар билан учрашмоқда
15:11 / 2020-12-18

Фарғона вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган депутатлар ўз сайлов округларидаги сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова Бувайда туманидаги Беклар, Инғирчоқ, Жийдали, Маслаҳат, Додхоҳ, Қора Қум, Чумбоғич, Олтин қўрғон, Пошшопирм, Бачқир, Ҳасан-Қўрғонча, Понсод маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, туман аҳолиси билан очиқ-ойдин мулоқот қилди.

– Фуқаролар билан мулоқотларда газ баллонларининг етишмаслиги ва ўз вақтида олиб келинмаслиги, электр энергиясидаги узилишларнинг олдини олиш, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларга кредит олишларига кўмаклашиш, аёлларни иш билан таъминлаш, кўчаларга асфальт ёткизиш каби бир қатор муаммолар билан мурожаат қилдилар.

Бундан ташқари, беморлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар бўлди. Уларга мутасадди ташкилот ва ҳомийлар кўмагида ечим топиш чоралари кўрилмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова. –Одамларнинг дардини тинглаш, уларнинг талаби ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб бориш асосий вазифамиздир.

Шу куни депутат туман ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди.

 

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби