Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар Президент табриги ва ташрифини муҳокама қилишди
20:32 / 2023-10-03

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғилиш аввалида Президентимизнинг байрам муносабати билан Ўзбекистон ўқитувчи ва мурабийларига йўллаган табриги ҳамда Қатар давлатига ташрифи тўғрисида тўхталиб ўтилди.

— Бугунги кунда таълим-тарбия соҳасига давлат бюджетидан 33 трлн сўм ажратилаётгани, бу умумий бюджет маблағининг қарийб 20 фоизини ташкил қилиши алоҳида эътиборга молик. Маблағнинг асосий қисми ўқитувчиларнинг иш ҳақига сарфланаётгани эса таълим-тарбияга, соҳа вакилларига бўлган эътиборнинг яққол намунасидир, — деди фракция раҳбари А.Қодиров.— Партия ташкилотларимиз ва депутатлик бирлашмаларимиз партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозим.  

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг Қатар мамлакатига ташрифи, унинг доирасида эришилган натижалар хусусида сўз борар экан, Қатар дунёнинг энг кўп энергоресурсларга бой ва бу борада имкониятлари кенг давлат эканлиги қайд этилди. Шу боис Ўзбекистоннинг ушбу давлат билан ҳамкорлиги “яшил энергетика” билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда муҳимлиги, шунингдек, ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар, эришилган келишувлар долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.  

 

М.Комилова, ЎзА