Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар калтакланган шифокор олдига борди
15:45 / 2020-02-27

“Адолат” СДПнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрди.


“Адолат” СДПнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрди.

Ушбу муассасада депутатлар ҳамшира Сабоҳат Бўриева билан суҳбатлашди. Ҳамшира ўзига нисбатан содир этилган нохуш воқеа юзасидан қонунда белгиланган тартибда амалий ёрдам берилишини сўради.

С.Бўриева узоқ вақт давомида ҳамширалик фаолияти билан шуғулланаётгани, доимо беморларга хушмуомала, ва ўз вақтида хизмат кўрсатишга интилиши ҳақида сўзлаб берди. У бўлиб ўтган воқеадан сўнг унга шикаст етказган фуқаролар томонидан ҳаттоки бир оғиз кечирим сўралмаганини куюниб гапирди. Ачинарли томони, мазкур иш бўйича ички ишлар органлари томонидан бирор бир амалий иш қилинмаганини қайд этди.

Ўйлаймизки, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бу каби ҳолатларга ўз вақтида чоралар кўрилса, бундай кўнгилсизликлар камайишига эришилади.