Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар ҳудудларда: Аҳоли муаммолари ўрганилди
11:09 / 2025-06-01

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фирдавс Шариповнинг бу галги сайловчилар билан учрашувлари самарали кечмоқда.

Дастлаб, депутат Денов туманида барпо этилаётган Минтақавий болалар шифохонаси ҳамда Сина ҳудудий туғуруқ бўлими биноларининг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.  

Пудратчи, лойиҳачи, буюртма берувчи билан суҳбатлашиб, қурилишни ўз муддатида ва сифатли тарзда топшириш бўйича тавсиялар берди.

Шундан сўнг, тумандаги Лочин маҳалласида жойлашган “Қақажонлар” МТТ тасарруфидаги ногиронлиги бўлган болалар учун ташкил этилган кундузги парваришлаш гуруҳи фаолияти билан танишди. Суҳбатлар чоғида ота-оналар муассасада яратиб берилган барча шарт-шароитлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорликларини билдиришди. Туманнинг чекка ҳуддудларида ҳам худди шундай гуруҳлар ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Денов тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида маҳалларда фаолият олиб бораётган ижтимоий ходимлар билан учрашувда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунлар мазмун-моҳияти билан батафсил таништирилди, айрим тавсиялар берилди. Шунингдек, бир қатор таклифлар олинди.

Тумандаги Ўзгариш, Ободон маҳаллалари, 38 ва 43-сонли умумтаълим мактаблари, 22-сонли оилавий поликлиникада “маҳалла еттилиги”, маҳалла фаоллари ва шифокорлар билан сайёр учрашувларда маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда “ижтимоий профилактика” тизимини тўғри ташкил этиш, тўй-ҳашам, маърака ва маросимларда ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳамда қабул қилинган қонунлар ҳамда Қонунчилик палатасида муҳокамада бўлган қонун лойиҳалари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Шу билан бирга, аҳоли муаммолари ўрганилди, таклифлар олинди.

Шунингдек, депутат иштирокида Денов туманидаги Халқ қабулхонасида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди. Қабул жараёнида 15 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ижросини таъминлаш юзасидан бевосита масъуллар белгиланди ва айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Туман кадастр агентлигида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуннинг ижроси ҳолати ўрганилди, мурожаат қилиб келган фуқаролар билан мулоқот қилинди.

Мадина Абдумўминова,

ЎзДЖТУ талабаси