Депутатлар барчани референдумда фаол иштирок этишга чақирди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Уйчи туман маданият марказида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда вилоят, туман Кенгашлари депутатлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, нуронийлар қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган янги норма ва қўшимчаларнинг моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб, жойларда ўтказилажак референдум ҳақида батафсил маълумот бердилар.
[gallery-11152]
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Н. Мамасолиева, туман Кенгаши депутати Р. Назарова ва бошқалар барчани референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА