Депутатлар 110 кВли “Сайилгоҳ” подстанциясида
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси депутатлари энергетика тизими объектларида бўлди.
Дастлаб улар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Миллий диспетчерлик маркази иши ҳамда электр энергетика тизимидаги жорий ҳолат ва тизимнинг тезкор бошқарув жараёнлари билан яқиндан танишди.
Сўнгра депутатлар Тошкент шаҳрида жойлашган 110 кВли “Сайилгоҳ” подстанцияси фаолияти билан танишиш чоғида аномал совуқ кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш жараёнларига гувоҳ бўлди.
Тизим мутахассислари депутатларга энерготизимда амалга оширилаётган ишлар, долзарб муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида атрофлича маълумот берди. Бу эса келгусида соҳага оид ислоҳотларни янада такомиллаштириш, амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда муҳим аҳамиятга эга.
ЎзА