Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатга жиноят иши қўзғатилди
11:08 / 2020-04-01

Қўқонда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди


Қўқонда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йил 28 март куни Қўқон шаҳар А.Хуқандий мавзесида яшовчи Х.Н. (1979 йилда туғилган, хусусий корхона раҳбари, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати) Республика Махсус комиссиясининг карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, “Telegram” ижтимоий тармоғида очилган гуруҳлар аъзоларига Қўқон шаҳрида 2 нафар шахсда “Коронавирус” касаллиги аниқланганлиги ва улар карантинга олинганлиги ҳақида жонли тарзда аудио ёзуви орқали ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирма ва ёлғон маълумотларни тарқатган.

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил 31 март куни Х.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.