Президентимизнинг “Депутатга ишонч - халққа ишонч” деган сўзлари бугун депутатларнинг обрўсини ошириб, уларнинг халқ орасида алоҳида ўрни борлигини кўрсатди.
Давлатимиз раҳбарининг ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг муносиб шароитда яшашини таъминлаш йўналишида белгилаб берилган вазифалари бажарилишини таъминлаш жараёнини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига "Ақманғит" сайлов округидан депутат Алишер Джуманазаров Нукус тумани “Намунали макон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Халқ вакили маҳаллада мавжуд бўлган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ижобий ечимини топиш учун ҳаракатларни бошлаб юборди. Хусусан, “Едиге ботир 2” кўчасидаги йиллар давомида эскирган 9 дона симёғоч устуни бетон устунларга алмаштирилиб, 400 метрлик кабель тортишда амалий ёрдам кўрсатилди.
– Кўчамизга электр токи учун бетон устунлар қуриб бериляпти, раҳмат. Шу кунгача ёғоч устун билан яшаб келган эдик. Қўрқардик, ҳар қор, ёмғир ёққан сари болаларимиз остидан ўтса. Юртимизга, халқимизга катта яхшилик қиляпти депутатимиз, барака топсин. Бу қилаётган холис ишидан барча маҳалла аҳли миннатдор,-– дейди шу ерда яшовчи фуқаро Адилбай Давлатниязов.

Жойларда хайрли ишлар давом этмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири