Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатга билдирилган мурожаатлар жойида ҳал этилди
12:31 / 2022-07-28

Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойилини ҳаётимизга изчиллик билан татбиқ этишда сиёсий партиялар, шу жумладан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси ҳамда унинг депутатлари фаоллик кўрсатмоқда.

Хусусан, O’zLiDeP Наманган вилояти кенгаши аъзоси, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қобилжон Дадабоев ўз сайлов округи ҳудудидаги “Юксалиш” ва “Ижодкор” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганди.

“Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “7-Нуробод” кўчаси аҳли томонидан электр энергиясини яхшилаш бўйича билдирилган мурожаат Давлатобод тумани электр таъминоти корхонаси мутахассисларини жалб этган ҳолда ижобий ҳал қилинди.

Ҳовли деворини янгилашда амалий ёрдам сўраб билдирилган мурожаатлар юзасидан "Юксалиш" МФЙ ҳудудида яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро Феруза Турматова ва "Ижодкор" маҳалласида яшовчи фуқаро Матлуба Хожахоновага бетон ғишт маҳсулотлари ҳомийлик асосида олиб берилди.

Иш билан таъминлаш юзасидан мурожаат қилган 15 нафар фуқаронинг масаласи жойида кўриб чиқилиб, уларни “Art Soft Tex” ва “Art Soft Chimboy” ишлаб чиқариш корхоналарига тикувчи, тозаловчи, қадоқловчи, сараловчи ва бўёқчи йўналишларга ишга таклиф этилди.

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА