Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат ва ёшлар
13:18 / 2025-09-06

“Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши  вакиллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий таълим факультети биринчи босқич талабалари билан учрашув ташкил этилди.

Тадбир партия вилоят Кенгаши раиси Ражаббой Ҳасанов ёшларни талаба бўлганликлари билан қутлаб, партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури мазмун-моҳияти билан таништирди. Партия дастурида  ёшлар масаласига  устувор аҳамият қаратилганлигини алоҳида қайд этиб,  ёшларнинг  келгусида юртимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишига ишонч билдирди. 

– Мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, – деди тадбирда сўз олган партиянинг  Бухоро тумани кенгаши депутати, Бухоро давлат университети  профессори Нафиса Ғайбуллаева. – Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинаётган “Ёшлар – келажагимиз” дастури, ёшлар парламенти, грант ва стипендиялар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизими – буларнинг барчаси сизнинг билимли, ташаббускор ва мустақил фикрлайдиган авлод бўлиб улғайишингизга хизмат қилмоқда. Биз депутатлар учун энг муҳим масала халқимиз, хусусан, ёшларимизнинг муаммо ва таклифларини  эшитиш, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этишга кўмаклашишдир.

Мулоқотда “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши раис ўринбосари, Бухоро шаҳар кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Суннатжон Ахатов ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, депутатлар фаолияти ва ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки хусусида сўз юритди.

Учрашув самимий руҳда ўтиб, талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.