Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат ташаббуси билан мактабда бепул нонушта бериладиган бўлди
17:58 / 2022-02-07

Депутат ким? Халқчил тилда таъриф берадиган бўлсак, депутат бу халқнинг вакили бўлиб у ҳалол, тўғрисўз, журъатли, фаол, ташаббускор ва ҳозиржавоб бўлиши лозим.

Таърифда санаганимдек айнан ташаббускорлик  бугун айрим депутатларимизда етишмайди.

Аммо, баъзи депутатларни эса  ўта фаол ва ташаббускор дейишимиз мумкин. Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Шамсиддин Қосимов фаолиятини кўпдан бери кузатаман. Кузатувларим жараёнида ўзи ёш бўлишига қарамасдан, ҳақиқатдан ҳам халқ дарди билан ҳамиша ҳамнафас экканлигига гувоҳ бўлдим. Сўзларим исботини мақола сўнгида билиб оласиз.

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 14- ихтисослаштирилган мактабида бўлдик. Депутат Шамсиддин Қосимов ҳамда мактаб директори Дилафрўз Абдиева ташаббуси билан бугундан бошлаб ҳар куни эрталаб 1-5 синф ўқувчиларига бепул нонушта бериш тизими йўлга қўйилибди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, таомнома колбаса маҳсулотлари, пишлоқ, сариёғ, печенье ва ҳўл мевалардан ташкил топган. Бепул нонуштани депутат ҳомийларни жалб қилган ҳолда ташкил этган.

– Барчага маълум, кўпчилик болажонлар эрта тонгда иштаҳаси бўлмагани боис нонушта қилмайди, – дейди Учтепа тумани 14-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Дилафрўз Абдиева. – Ўз вақтида овқатланган, хусусан, нонушта қилган боланинг ақли ва зеҳни ўткирлашиб, ҳар хил касаллик ва оғриқлардан саломат бўлади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ҳолат боланинг  хотирасига ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тан олиш керакки, айрим бошланғич синф ўқувчилари ўз вақтида нонушта қилишга улгурмайди. Шу боисдан бугундан бошлаб, мактабимизда ўқув йили якунига қадар 1-5 синф ўқувчиларига (улар сони 400 нафардан ошиқ) бепул нонушта беришни йўлга қўйдик.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА