Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат тадбиркорлар билан учрашди
19:05 / 2024-07-26

Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова тадбиркорлар билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Партиянинг “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” лойиҳаси доирасида Шаҳрихон тумани “Ҳунармандлар маркази”да  учрашув ташкил этилди. Унда халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши раиси Хуршида Халилова, халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, тадбиркорлар, ҳунарманд хотин-қизлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

[gallery-18449]

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Одинахон Отахонова кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар, тадбиркорлик борасида қонунчиликни такомиллаштириш ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 30 майдаги “Ўзбекистон  Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори мазмун-моҳияти, мақсади ҳақида гапирди. Хусусан, мулоқот ва учрашувлардан кўзланган асосий мақсад, тадбиркорларнинг  таклиф, муаммо ва ташаббусларини ўрганиш, уларга кўмаклашиш, келгусида тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш, қонунчиликни такомиллаштириш кўзда тутилганлиги алоҳида таъкидланди.  

– Депутатлар, партия фаоллари олдида турган асосий вазифалардан бири Президентимиз тавсия ва кўрсатмалари асосида тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга, қонунчиликни такомиллаштиришга, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишдан иборат, – дейди Олий Мажлис депутати Одинахон Отахонова.    

Мулоқот давомида депутат тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббусларини, уларни қийнаётган муаммоларни эшитди. Уларни ижобий ҳал этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди. Айрим масалалар бўйича юқори ташкилотларга депутат сўровномаси юбориладиган бўлди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари