Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат сайловчилар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашди
12:01 / 2021-06-02

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Назир Сабиров, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши ходимлари ҳамда қуйи палата ҳузуридаги "Ёшлар парламенти" аъзолари билан биргаликда Республика туризм ва спорт вазири ўринбосари Зафаржон Казаков билан учрашди. Улар Қоракўл туманидаги таълим муассасаларининг қурилиш тизими ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида суҳбатлашди.

Депутат партия вакиллари билан биргаликда тумандаги “Қувача” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайловчилар билан учрашди. Учрашувда ҳудуд фуқароси Яхшигул Бебутова ўғли Азиз Адизов учун касаллик нафақаси тайинланишида амалий  кўмак сўраб мурожаат қилди. Депутат мазкур масала юзасидан туман пенсия жамғармаси ходими Фазлиддин Азимовга топшириқ ва кўрсатма берди. Депутат томонидан мурожаат назорати сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Жамшид Расуловга юклатилди.  

Осиё маҳалласидаги оилавий шифокорлик пунктидаги ўрганишлар давомида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббий кўрик, жумладан, “Мамография” ускунаси орқали 40 ҳамда 65 ёшгача бўлган аёлларда учрайдиган кўкрак саратонини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган текширувларнинг қай даражада амалга оширилаётганлиги билан танишилди. Бундан ташқари, масканда жойлашган “Ижтимоий дорихона” нинг фаолияти кўрилиб, дори воситаларининг нархи ва сифати юзасидан суҳбат олиб борилди.  

Шунингдек, депутат партия вакиллари билан биргаликда тумандаги 25 ўринга мўлжалланган нодавлат уй боғчасида бўлиб, мавжуд ҳолатни ўрганди.

Шу куни ҳудуддаги 2-сон касб-ҳунар мактаби, 33-,44- умумтаълим мактаблари фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Аниқланган бир қатор камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

 

Зариф Комилов, ЎзА